Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Навоий аэропорти” чегара божхона пости 2007 йил 17 ноябрь ташкил этилган бўлиб, ҳозирда товарлар оқими бўйича энг фаол чегара божхона постларидан бири хисобланади.
16.10.2021
Божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда кўриб чиқилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари изланмоқда.
16.10.2021
Хоразм вилояти божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ фаол божхоначи қизлар “Хоразм” телерадиоканалининг тўғридан тўғри эфирга узатилган “Ассалом Хоразм” мусиқий дам олиш дастурида иштирок этишди.
16.10.2021
Республикамизга турли товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
16.10.2021
Жорий йилнинг 15 октябрь куни, «Марказий Осиёда савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш» лойиҳаси доирасида “Товарнинг келиб чиқиш мамлакати ҳамда божхона қиймати бўйича дастлабки қарорлар қабул қилиш” мавзуси бўйича халқаро экспертларни жалб этган ҳолда видеокрнференция тарзида онлайн семинар бўлиб ўтди.
15.10.2021
Амалдаги тартибларга кўра, ҳайвонот дунёси объектларини республикамиз ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя давлат қўмитаси томонидан бериладиган махсус рухсатномалар асосида амалга оширилади.
14.10.2021
Янги йил байрами яқинлашгани сари мамлакатимизга пиротехника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар авж ола бошлайди. Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилди.
14.10.2021
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
14.10.2021
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда божхона органлари фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида “Термиз аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди.
14.10.2021
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
14.10.2021
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
14.10.2021
Бугун, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
14.10.2021
Божхона органлари томонидан мамлакатимизга пиротехника воситаларининг ноқонуний равишда кириб келишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
14.10.2021
Тарихий аҳамиятга эга бўлган қадимий тангаларни божхона пости орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
14.10.2021
Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида тизим ходимлари ўртасида спортнинг “дартс” ва “армрестлинг” турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
14.10.2021
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари буйича Қўмита Раиси Одилжон Иминов ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, вилоят Кенгаши депутати Сайдулла Абдураимовлар иштирок этишди.
14.10.2021
Бугунги кунда, божхона қонунчилигини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, божхона назоратида хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш, ички маҳсулотлар экспорт қилинишига кўмаклашиш ҳамда божхона расмийлаштируви вақти ва молия харажатларини қисқартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармони қабул қилинди.
14.10.2021
“Кексалар ҳафталиги” доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.
14.10.2021
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг ҳисобот даврида Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотини эшитилди.
13.10.2021
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар учун “Янгиланаётган божхона: “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар” мавзусида навбатдаги пресс-тур ташкил қилинди.
13.10.2021