15,19 ва 20 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган семинарнинг дастлабки кунида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- халқаро шартномалар доирасида дастлабки қарорлар;
- Жаҳон савдо ташкилотининг “Савдони соддалаштириш тўғрисида”ги битими;
- қайта кўриб чиқилган Киото конвенцияси;
- Жаҳон божхона ташкилотининг тавсиялари ва кўрсатмалари;
- аниқлаш, усуллар, илғор амалиёт;
- божхона ва бизнес учун имтиёзлар;
- ушбу тартиботларни қабул қилинишидан тадбиркорлар ва божхона учун кутилаётган афзалликлар.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва Давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони доирасида ДБҚ томонидан 2022 йил 1 январдан бошлаб, божхона органлари товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун ТИФ қатнашчисининг аризасига асосан дастлабки қарорни қабул қилади.
15.10.2021