Мазкур мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди раҳбарлари, Ҳисоб палатаси ҳамда Молия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан божхона органлари инфраструктурасини ривожлантириш, “рақамли иқтисодиёт” доирасида божхона соҳасига замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай шарт-шароит яратишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилган.
Шу билан бирга, мажлисда Давлат божхона қўмитаси тизимида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳам муҳокама қилинди.
Депутатлар томонидан соҳада йул қўйилган молиявий хато ва камчиликлар, унинг келиб чиқиш сабаблари, йўл қўйилган мавжуд молиявий хатоликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳам кўриб чиқилди.
Мажлисда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Давлат божхона қўмитаси тизимида бюджет маблағларидан мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бюджет соҳасида молиявий хатоликлар ва камчиликларни олдини олишга қаратилган қарори қабул қилинди.
13.10.2021