Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган матоларни фош қилишди
905
Республикамизга турли товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Наманганда божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган матоларни фош қилишди

Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатда мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 2 турдаги 6800 метр узунликдаги тўқимачилик матолари борлиги аниқланди. Уларнинг умумий қиймати эса салкам 170 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг