Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Жасоратга элтувчи йўл" мавзусида маънавий тадбир бўлиб ўтди
1242
Бугун, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, “Амалий графика” кафедраси доценти,”Жасорат” медали соҳиби, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси фахрий аъзоси, Сомон санъати устаси Жасур Жумаев "Жасоратга элтувчи йўл" мавзусида ўзиниинг маърузаси билан иштирок этди.

Сомон санъати устаси мана шу муқаддас Ватанда яшаб, шу юртнинг тупроғида камол топиб, жамият тараққиёти учун изчил ҳаракат қилаётган замондошларимиздан бири. У ўзининг ҳар бир кунини бесамар ўтказмайди. Ўқийди, изланади, шогирдларининг камолида ўз тақдирини кўради. Мана шу ҳаётий ҳақиқатларни ўзининг шиорига айлантирган Ж.Жумаев бугун шу мустақил юртда ўз ибрат намуналарини кўрсатиб яшаб келмоқда. У ҳамиша замондошлари орасида ўзининг заҳматкашлиги, келажакка интилувчанлиги ва сабот-матонати билан алоҳида ажралиб туради. Бугун унинг чинакам ижод маҳсули сифатида дунёга келаётган сомон санъати намуналари наинки юртимиз аҳлини, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида яшаётган одамларни ҳам ҳайратга солмоқда.

Қизиқарли ва мазмунли давра суҳбати божхона ходимларида ёрқин тассуротлар уйғотиб, ўзаро савол-жавобларга бой бўлди.

Тадбир якунида ходимлар ҳунарманд уста томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмали намойишини кўздан кечиришди.

Бу каби ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар божхоначиларда ватанпарварлик руҳини оширишга, уларнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга, қолаверса Ватанга, касбига садоқат ҳиссини шаклланишига хизмат қилади.

Мунис ХАЛИЛОВА,
“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости катта  инспектори

14.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг