Самимий ва жонли суҳбатда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг божхона органларидаги ижроси ҳақида сўз юритилди.
- Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасини божхона органларида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Тизимда биз қизларга ўзимизни тўлақонли намоён қилишмиз учун барча имкониятлар ишга солинган, - дейди Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч аэропорти” чегара божхона пости инспектори Намунахон Дўсчанова.
16.10.2021