Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тангаларни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
10253
Тарихий аҳамиятга эга бўлган қадимий тангаларни божхона пости орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Тангаларни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро Б.А.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 8 дона Россия империясида зарб этилган қадимий тангалар борлиги аниқланади. Мазкур тангаларни олиб чиқиш учун фуқарода тегишли идоралар томонидан бериладиган рухсатномалар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

14.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг