Фармонда, тадбиркорларга янада катта енгилликлар яратиш назарда тутилган.
Хусусан, ҳужжатда белгиланганидек, тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости 2021 йил 1 октябрдан Тошкент вилояти божхона бошқармасида ҳам ташкил этилди.
Ушбу санадан эътиборан тадбиркорларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштирувини амалга ошириш жараёни бошланди.
Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишда давлат божхона хизмати органлариниг ўрни катта. Дарҳақиқат, амалиётга жорий этилаётган қулайликлар юртимиз тадбиркорлари манфаатларига хизмат қилади. Қимматли вақтини тежайди, божхонага оид экспорт ва импорт операцияларини бир неча дақиқа ичида амалга оширишга имкон яратади.
14.10.2021