Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.С. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 40,5 млн. сўмлик жами 29284 дона 4 турдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14.10.2021