Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан Қуролли кучларимизнинг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Уларда айниқса, мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик, инсонийлик ва миллий ғурур каби туйғуларни камол топтиришга қаратилган маърузалар қилиняпти.
26.12.2018
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқандда Ҳарбий хизматчи аёллар форуми ўтказилди. Ушбу форум Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилди.
25.12.2018
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Қарши шаҳрида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Қад кўтараётган бино ва иншоотлар, спорт саройлари, истироҳат боғлари бунинг яққол мисолидир.
25.12.2018
Тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ижросини ташкил этиш – бугун барча давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси этиб белгилаб қўйилган.
25.12.2018
Юртимиз ҳудудига фарзандларимиз соғлиғи учун зарарли оқибатларни келтириб чиқарувчи пиротехника воситаларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган навбатдаги уринишлар божхона ходимлари томонидан фош этилди.
25.12.2018
Амалдаги тартибларга кўра республиканинг ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулотлар ва товарларни ноқонуний олиб киришга чек қўйиш мақсадида юк эгаси божхона органларига божхона чегараси орқали кириб келган товарлар ҳақида маълумотни шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.
24.12.2018
Мамлакатимизда янги йил шукуҳи кезмоқда, барча жойларда байрамни юқори кайфиятда кутиб олиш учун арча ва ён атрофлар безатилмоқда, бироқ, орзиқиб кутилаётган янги йилда дилхираликлар келтириши мумкин бўлган пиротехника воситаларини айрим “қаҳрамонлар” ноқонуний даромад топиш мақсадида, бозорга чиқаришга уринишмоқда.
24.12.2018
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
24.12.2018
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида жойларда учрашувлар хамда тадбирлар ташкил этилиб, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, кенг жамоатчиликка маълумот ва тушунчалар берилмоқда. Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Тутун таркибида 3 фоиз, ишланган газда 13 фоиз, портловчи газлар таркибида эса 50-60 фоизгача ис гази бўлади.
22.12.2018
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 65 гр.гача оғирликдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, айрим шахслар томонидан ҳанузгача ушбу меъёрларни бузишга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.
22.12.2018
Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Қуролли кучлармиз ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан турли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
22.12.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ш.Х. юртимизга атир олиб киришнинг антиқа йўлини ўйлаб топди.
22.12.2018
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳванд ва психотроп моддаларии ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
22.12.2018
Бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар, чора-тадбирлар, махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилмоқда.
22.12.2018
Навоий вилоят божхона бошқармаси “Навоий” халқаро аэропорти ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатини аниқлашди.
22.12.2018
Қадим замонлардан буён ватанга муҳаббат, унга садоқат билан хизмат қилиш инсон учун муқаддас бурч бўлиб келган. Ватан ҳақида минглаб ривоят-у ҳикоятлар, эртак ва достонлар тўқилган. Ҳар бир халқ ўзининг энг довюрак, жасур, мард ўғлонларидан фахрланиб, уларни келажак авлод учун намуна қилиб кўрсатган.
22.12.2018
Янги йил арафасида дунё бўлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўламининг ортиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, байрамга ярашмайдиган лаҳзалик қўштирноқ ичидаги завқ ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
22.12.2018
Сафардан қайтаётган ҳар қандай йўловчи яқинларига хоҳ оддий буюм бўлсин, хоҳ қимматбаҳо заргарлик буюм бўлсин, совға-салом олиши табиий ҳол. Лекин, бу товарларни божсиз олиб кириш нормаларига мувофиқ келиши талаб этилади.
22.12.2018
Дунё тамаддунига ҳисса қўшган қанча халқ ва миллат бўлса, уларнинг ҳар бири ўзига хос ва ўзига мос миллий қадриятлари, сўзлашув ва кийиниш маданияти, урф-одатлари, маданий бойликларини асрлар давомида авлоддан-авлодга бебаҳо мерос сифатида етказиб келмоқдалар. Зеро, аждодлардан қолган мерос келажак авлод учун тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган бойлик сифатида эъзозланади.
22.12.2018
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган маҳсулотларнинг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
22.12.2018