Куни кеча мазкур ўзгаришлар жараёнида Қарши шаҳрининг марказида қуриб битказилган “Ватанпарварлар” боғининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда барча идоралар қатори божхона соҳасида хизмат олиб бораётган офицер ва сержантлар ҳам иштирок этиб, фойдаланишга топширилган боғда жойлаштирилган ҳарбий техника, кўргазмали қуроллар ҳамда музейлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда садоқатли, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуси мужассам ёш авлод вояга етмоқда. Бу жараёнда миллий армиямиз тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим омил бўлмоқда, ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқиш ва интилишлари кучаймоқда.
Халқимиз учун фойдаланишга топширилган боғнинг барпо этишдан мақсад ёшларда тарихимиз ва маданиятимиздан ғурурланиш туйғусини кучайтириш, Ватан равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз номини абадийлаштириш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришдан иборат.
25.12.2018