Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Трамадол” нинг ноқонуний айланмасига чек қўйдилар
1753
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳванд ва психотроп моддаларии ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Божхоначилар “Трамадол” нинг ноқонуний айланмасига чек қўйдилар

Аммо шунга қарамай, қонунга ҳилоф равишда таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини юртимизга олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ҳудудида фуқаро А.А. “Матиз” русумли автоулови ичида “шартли харидор”га 10 дона конвалютада жами 100 дона “Трамадол” гиёҳвандлик таблеткаларини ўтказмоқчи бўлган вақтида тезкор ходимлар томонидан фош этилди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.А.нинг кўрсатмасига биноан Н.Н. Миробод туманида жойлашган “Қўйлиқ-5” мавзесидаги бозорча ёнида 4 дона конвалютада жами 40 дона “Трамадол” гиёҳвандлик таблеткаларини сотиш вақтида тўхтатиб колинди. Тезкор тадбир давомида 14 дона конвалютада жами 140 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси далилий ашё сифатида олинди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.

“С.Нажимов” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.Р. нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, сумкасининг ичидан, оғзаки савол жавобда маълум қилинмаган, ҳорижда ишлаб чиқарилган қиймати 100 000 сўмга тенг бўлган, 4 дона конвалютада 20 дона ампулада “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситаларини қўшни давлатдан олиб киришга уринишлари фош этилди.

“Ойбек” чегара божхона пости ходими, фуқаро А.Д. га тегишли “Тоyота Camry” русумли автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида автомобиль орқа томонини кўришга мўлжалланган ойнаниг юқори қисмида жойлашган қути ичидан 2 та конвалютада жами 16 дона “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда республикамизга олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг