Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ичимлик суви ниқоби остида атир олиб киришга уринган шахсни фош қилишди
2186
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ш.Х. юртимизга атир олиб киришнинг антиқа йўлини ўйлаб топди.
Божхоначилар ичимлик суви ниқоби остида атир олиб киришга уринган шахсни фош қилишди

Ушбу шахс қадоғидан ичимлик сувини англатувчи, 5 литр ҳажмдаги полиэтилен идишга қўлбола усулда қўйилган суюқликни олиб ўтаётиб, божхоначиларга бу ичимлик суви деб оғзаки маълум қилади.

Лекин, божхона назорати мобайнида ўзидан хушбўй ҳид таратган бу “ичимлик суви” аслида парфюмерия воситаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг