Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида божхона соҳасининг асосий Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
1852
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Қаршида божхона соҳасининг асосий Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Давра суҳбатига Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар кенгаши депутатлари, Адлия бошқармаси масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, мазкур Қонун божхона органлари фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади ва эски таҳрирдан фарқли равишда 6 та боб ҳамда 37 та моддадан иборат.

Ўтказилган тадбирда, бошқарма Юридик хизмати бош инспектори Ж.Негматов томонидан Қонуннинг мазмун-моҳияти, хусусан, божхона органларининг асосий вазифалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, божхона ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда тиббий-ижтимоий таъминотлари ҳақида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад, божхона ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда Қонун талабларига қатъий риоя қилишлари ҳамда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишларини таъминлашдан иборат.

Учрашув якунида, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоб олдилар.

24.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг