Дарҳақиқат, ватан бу муқаддас макон, киндик қони тўкилган жойдир. Унга муносиб фарзанд бўлиш, келгуси тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Албатта бунда ҳарбийларнинг ўрни беқиёс. Уларнинг ватанга хизмати, садоқати ҳар бир фуқаро учун, айниқса униб-ўсиб келаётган ёш авлод учун намуна бўлиши лозим.
Бу борада Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимларида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш, уларни божхоначи деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб бўлишлари учун ДБҚнинг 2016 йил 28 март кунги 66-сон буйруғи билан тасдиқланган одоб ахлоқ қоидаларини қай даражада ўзлаштирганликлари бўйича бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ва Кадрлар бўлими томонидан барча шахсий таркибдан яна бир бор синовлар қабул қилинди.
Савол-жавоб натижаларига кўра бошқарма ходимлари қониқарли баҳоланиб, уларга хизмат давомида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупциянинг ҳар қандай кўринишдаги шаклларига нисбатан муросасиз бўлиш, ўзига нисбатан талабчан бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
22.12.2018