Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар боласи орқали пиротехника воситаларини олиб кирмоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолишди
1437
Янги йил арафасида дунё бўлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўламининг ортиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, байрамга ярашмайдиган лаҳзалик қўштирноқ ичидаги завқ ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Божхоначилар боласи орқали пиротехника воситаларини олиб кирмоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига доир бир қатор божхона қоидабузарликларини фош этишди.

Жумладан постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро У.Ф. пиротехника воситаларини олиб ўтишда, ёш боласидан фойдаланишга урингани фош бўлди. Қарангки, божхона ходимларини чалғтиш мақсадида ушбу аёл 360 дона пиротехника воситаларини боласининг эгнидаги курткасига яширган экан.

Яна бир фуқаро С.О.нинг ҳам қўл юклари орасида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 120 дона  пиротехника воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган уриниши  амалга ошмади.

Шунингдек, фуқаро С.Ш. эса қўл юклари орасига яширилган 3 турдаги 12 дона пиротехника воситаларининг қаердан пайдо бўлиб қолганини гўёки билмаслигини важ қилди. Аммо, бу уни жавобгарликдан озод этмайди.

Мазкур чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган Б.А. исмли фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортиб, ҳолислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги курткаси ичига 10 дона пиротехника воситалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобанийда республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 83 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати салкам 416,8 млн. сўмлик 92 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг