Аммо бу каби имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, ноқонуний фаолиятдан даромад олишни мақсад қилган тадбиркорлар ҳам, афсуски учраб турибди.
Хусусан, Навоий вилояти Контрабандага қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Хатирчи туманида фуқаро К.А.нинг хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда қўлбола усулда ясалган мойжувоз фаолияти йўлга қўйилгани аниқланди. Шунингдек, хонадон ертўласида қўлбола усулда тайёрланган 60 литр пахта ёғи, 375 кг кунжара ҳамда мойжувоз учун эҳтиёт қисмлар борлиги маълум бўлди.
Айни шу туманда истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Б.А.нинг хонадонида ҳам худди шундай ҳолат фош бўлди. Бу ерда ҳам яширий тарзда мойжувоз фаолияти йўлга қўйилган. Тезкор тадбирда хонадондан мойжувоз аппарати, 47 лирт пахта ёғи, 320 кг. чигит, 270 кг. кунжара ва эҳтиёт қисмлар борлиги аниқланди.
Шунингдек, вилояти айрим тадбиркорлар томонидан божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларни суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сон Фармонига асосан, қайта ишлаш мақсадида олиб кириладиган сунъий ва синтетик тола, жун маҳсулотларига божхона тўловларидан тегишли имтиёзлар тақдим этилган.
Айни шундан фойдаланиб, Навоий шаҳрида рўйхатдан ўтказилган ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо бўлган, фуқаро К.А. раҳбарлигидаги корхона ҳам Туркиядан келтирилган 62,4 тонна сунъий акрил толалари учун божхона тўловларидан 336 млн. сўмдан ортиқ имтиёзлар берилган.
Лекин, Навоий вилояти Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари мазкур имтиёзлардан нечоғлик самарали фойдланилаётганлигини ўрганишганида бутунлай бошқа маназара намоён бўлди. Қарангки, корхона томонидан ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш учун технологик ускуналар олиб келинмаган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22.12.2018