Навбатдаги учрашув Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида, божхона ходимлари билан бўлиб ўтди. Учрашув давомида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Н.Сатторов сўзга чиқиб, ис гази гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилиши, оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса – анокцияга олиб келиши, бу ҳолат эса ўлим билан якунланиши мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек табиий газ ва ис гази билан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган куйидаги ҳолатларни:
- табиий газнинг тўлиқ ёнмаганидан ҳосил бўладиган ис газининг салбий таъсири;
- иситиш тизимига табиий газни улашда меъёрий талабларга риоя этмаслик;
- фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик;
- иситиш учун мўлжалланган печкалар ҳамда мўриларнинг соз ҳолатда эмаслиги, яхши тозаланмаганлиги туфайли, ачинарли ҳолатлар келиб чиқишини таъкидлади.
Шунингдек, божхона ходимларига, хонада табиий газ йиғилиб қолганида зудлик билан амалга ошириш зарур бўлган ҳаракатлар:
- ойна ва деразаларини очиб, шамоллатиш;
- электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқилган бўлса ўчирмаслик;
- газ жўмракларини беркитиш;
- беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш уқтириб ўтилди.
Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса:
- заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
- 103 телефон рақами орқали “Тез тиббий ёрдам”га, 104 телефон рақами орқали газ таъминоти хизматига, 1050 телефон рақами орқали Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Қутқарув хизматига мурожаат қилишни ёдда тутиш зарурлиги тушунтирилди.
22.12.2018