Бугунги кунда турли соҳаларда фаолият юритаётган ҳуқуқшунос-маслаҳатчилар билан бир қаторда божхона ходимлари ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 3 январида имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлашда четда турмасдан, аҳолини ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатини шакллантиришда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу борада жойларда амалга оширилаётган профилактик ишлар ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда.
Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти XXVIII Спартакиадаси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.
Давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида – давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – бу коррупция эканлигига тўхталиб, бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш борасида ҳам аниқ чоралар кўрилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.
Спортнинг шахмат турини оммалаштириш ва ривожлантириш ҳамда уни тарғиб этиш мақсадида Сирдарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи ва олди-сотдиси жамият учун хавфли бўлган кўплаб иллатларга доялик қилади. Давлат божхона хизмати органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Мамлакатимизда олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан хамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг олди-сотдисига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги дизел ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Бугунги кунда одам савдоси дунё мамлакатларининг олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Ушбу иллат хусусиятига кўра, шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр қимматига қаратилган жиноятлардан бири бўлиб, халқаро уюшган жиноятчиликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимиз саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган муҳим масаладир. Сабаби, ушбу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам мужассамлаштиради.