Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2163
Мамлакатимизда олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.
Рангли металларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғона вилояти чегарадош ҳудудларидан бири Риштон тумани чегара ҳудудларида Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро И.А.га тегишли Нексия русумли автомашина кўздан кечирилди. Натижада автомашинада, яширин йўллар орқали олиб ўтишга мўлжалланган 11 дона полиэтилен қопларга жойланган, салкам ярим тонна рангли металл парчалари ва чиқитлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг