Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари профилактик тадбирларда кенг талқин этилмоқда
2745
Бугунги кунда одам савдоси дунё мамлакатларининг олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Ушбу иллат хусусиятига кўра, шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр қимматига қаратилган жиноятлардан бири бўлиб, халқаро уюшган жиноятчиликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари  профилактик тадбирларда кенг талқин этилмоқда

Шу боис мазкур жиноятга қарши кураш борасида юртимизда қатор қонун ва қонуности хужжатлари қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва Ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда Гулистон туманидаги Мирзо Улуғбек агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳамда 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Одам савдоси давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига кино ва театрнинг таниқли актёр ва актрисалари таклиф этилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан бугунги кунда ёшларнинг тез ва осон пул топиш учун чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётганлиги, минг афсуски, кўп ҳолларда улар одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганликлари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилиб, бу борада жамоатчилик, маҳалла, Ёшлар иттифоқи ва ота-оналарнинг масъулиятини янада ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.  

Айтиш мумкинки, бу каби тадбирлар юртдошларимизнинг, айниқса ёшларнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш билан бирга уларнинг бу каби салбий иллатларга иммунитетини оширишга хизмат қилади.

1.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг