Тадбир давомида, фуқаро А.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада фуқаро ўз уйини қиморхонага айлантириб, у ернинг ўзида наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғуланаётгани маълум бўлди. Мазкур хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 3 дона гугурт қутиларига жойланган гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига мувофиқ, олинган ашёвий далиллар вазни 17,8 граммни ташкил этувчи “марихуана” эканлигини тасдиқлади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговгача текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.04.2019