Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада ота-оналар иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир бўлиб ўтди
2004
Бугунги кунда турли соҳаларда фаолият юритаётган ҳуқуқшунос-маслаҳатчилар билан бир қаторда божхона ходимлари ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 3 январида имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлашда четда турмасдан, аҳолини ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатини шакллантиришда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу борада жойларда амалга оширилаётган профилактик ишлар ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда.
Фарғонада ота-оналар иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган навбатдаги йиғилишда ҳам асосий эътибор мазкур долзарб масалага қаратилди.

Йиғилишда Фарғона вилоят божхона бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Клычев, Бош прокуратура қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармасининг бўлим бошлиғи Э.Отақулов, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ғ.Турсуналиевлар коррупцияга қарши курашиш тўғрисида маъруза қилдилар.

Тадбирда ҳар бир божхона ходими ўз лавозим вазифаларини сидқидилдан бажариши, эгаллаб турган мансабини суиистеъмол қилмаслиги, ноқонуний ишлар билан шуғулланмаслиги, ички-меъёрий тартиб-интизом асосида ишлаш зарурлиги ҳақида маърузачилар томонидан нутқ сўзланди.

Йиғилиш иштирокчиларига, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали муросасиз муносабатни шакллантира олишимиз мумкинлигини, қолаверса, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни эрта аниқлаш асосий вазифамиз эканлиги, ноқонуний хатти-ҳаракатлар албатта жазосиз қолмаслиги тушунтирилди. Шунингдек, масъул шахсларнинг, тамагирлиги ёки божхона қонунчилигига зид хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилиш тўғрисида маълумотлар берилди.

Йиғилишга ташриф буюрган ота-оналар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

3.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг