Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Меrsedes benz”га вискилар яширилган экан
1878
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан хамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
“Меrsedes benz”га вискилар яширилган экан

Тадбир давомида қўшни мамлакатдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Б. бошқарувидаги “Mersedes benz” русумли автомашина божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 36 миллион сўмлик, сиғими 1 литрлик идишлардаги 36 дона вискилар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

1.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг