Шу боисдан ҳам Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция – тараққиёт душмани” мавзусида профилактик тадбир ташкил қилиниб, унда бошқарма бошлиғи Т.Саидов келгусида юртимиз равнақи учун сидқидилдан хизмат қилиш лозимлиги ва бунинг учун барча шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда божхона бошқармаси шахсий таркиби билан бир қаторда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар, мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил сўз юритди. Шунингдек, 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киритилгани коррупцияга барҳам бериш учун барча ҳуқуқий асосларни яратиб берганини айтиб ўтишди.
Қолаверса, ҳуқуқий-демократик, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида коррупция, жиноятчилик, сингари глобал иллатларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки давлат ташкилотларига таяниб қолмаслик, балки улар билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклиги тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Учрашув сўнгида, коррупцияга қарши таъсир ўтказишнинг муҳим муаммолари муҳокама қилиниб, тегишли саволлар бўйича таклифлар билдирилди.
1.04.2019