Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Алкоголли ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1855
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимиз саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Алкоголли ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга яширин тарзда олиб киришга бўлган уринишлари ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан йўловчи поезди божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаро Х.Д. томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида вагондаги йўловчи фуқароларга 2-4 донадан тарқатиб берилган, умумий қиймати 2,6 миллион сўмлик жами 35 дона елим идишларда 52,5 литр алкоголь ичимликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлари фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

1.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг