Тадбир давомида Андижон вилояти Асака туманида ҳаракатланиб бораётган фуқаро Т.З. бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина ҳайдовчисининг чўнтагидан 2 бўлак ўткир ҳидли, 1,5 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро А.Б.нинг ҳам ғайриқонуний тарзда тузган режаси чиппакка чиқди. Яъни унинг шартли харидорга 600 минг сўм эвазига 6 дона ялтироқ қоғозга ўралган 1,45 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Б.нинг кўрсатмасига биноан фуқаро Қ.Д. ҳам тезкор кузатувга олинди. Натижада, холислар иштирокида текширилган фуқаро Қ.Д.нинг ёнидан 13 дона ялтироқ қоғозга ўралган оғирлиги 4 граммдан ортиқ “Гашиш” гиёхвандлик моддаларига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро Х.И.нинг автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, холислар иштирокда назоратдан ўтказилди. Натижада, автомашина ўриндиғи остидан 11 дона ялтироқ қоғозга ўралган 3,95 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбирлар давомида наркокурьерлардан жами 10,96 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
1.04.2019