Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида ёш ходимларнинг ота-оналари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
2320
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариш, шунингдек коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қўл урмасликлари юзасидан очиқ мулоқот тарзида учрашув бўлиб ўтди. Унда, бошқарма раҳбарияти, ходимларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда божхона ходимлари иштирок этди.
Қаршида ёш ходимларнинг ота-оналари иштирокида  очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган 2018 йил божхона соҳасида тарихий аҳамиятга эга йил бўлди. Сабаби, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг 12 апрель куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон Қарорлари билан божхона соҳаси тубдан такомиллаштирилиб, ходимларга бир қанча қулайликлар яратилди.

Учрашув давомида йиғилганларга божхона постларида ходимларга яратилган қулай шарт-шароитлар акс эттирилган лавҳалар намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда, ёш ходимларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.   

Учрашув якунида ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошларига ўз фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаслик, уларни тизимда узоқ йиллар ҳалол ва пок хизмат олиб боришларида яқиндан ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлиги билдирилди.

2.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг