Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шахмат мусобақасида божхона ходимлари фахрли ўринларни қўлга киритди
2354
Спортнинг шахмат турини оммалаштириш ва ривожлантириш ҳамда уни тарғиб этиш мақсадида Сирдарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди.
Шахмат мусобақасида божхона ходимлари фахрли ўринларни қўлга киритди

Унда Сирдарё вилояти Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Божхона, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармалари ва бошқа жамоалар иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра фахрли 1–ўринни Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси ходими У.Шодмонқулов, 2-ўрин ҳам бошқарманинг яна бир эпчил ходими О.Хайруллаевга насиб этди.  3-ўринни эса Сирдарё вилояти ИИБ ходими Б.Каримбердиев қўлга киритди.   Шундан сўнг, ғолиб иштирокчиларга “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

2.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг