Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
12.02.2020
Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш ёш авлод таълим-тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.
12.02.2020
Женевада Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси ва Ўзбекистоннинг Швейцариядаги доимий ваколатхонаси вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси БМТ Европа иқтисодий комиссияси транспорт ва божхона масалалари бўйича ишчи гуруҳининг Халқаро автомобиль транспорти китобчасидан фойдаланган ҳолда халқаро юк ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси бўйича Маъмурий қўмита 72-сессияси масалаларига алоқадор 154-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда.
12.02.2020
Амалдаги тартибларга кўра, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
12.02.2020
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
11.02.2020
Мамлакатимизда барча соҳада меҳнат қилаётган ишчи ходимларга эътибор қаратилиб келинмоқда, уларга меҳнат фаолияти учун қулай шарт шароитлар яратилаётир.
11.02.2020
Бугунги кунда юртимизда ёшлар бўйича олиб борилаётган ишлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз келажагининг муносиб авлодлари бўлиб етишишларига кўмаклашиш, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳар бир ташкилот олдига қўйилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
11.02.2020
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда юртимиз тадбиркорларига қаратилаётган улкан эътибор, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик фаолиятида, тараққиётнинг янги бир даври бошланди.
11.02.2020
Давлат божхона қўмитаси томонидан журналистлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона постига пресс-тур уюштирилди.
11.02.2020
Ўз манфаати йўлида ҳеч қандай қинғирликлардан тап тортмайдиган қонунбузарларнинг навбатдаги кирдикори божхоначилар томонидан вақтида фош этилди.
10.02.2020
Божхона қонунчилиги ва тартиботини қўпол равишда бузишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.
10.02.2020
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»1028-сон қарори талабларига мувофиқ
10.02.2020
Навоий деганда беихтиёр кўз олдимизда сўз мулкининг султони, туркий тил асосчиси, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий сиймоси гавдаланади. Орадан беш асрдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, буюк мутафаккирнинг ижоди, бетакрор шеърияти, юксак ахлоқий фазилатлар тарғиб этилган достонлари ва насрий асарлари жаҳон адабиётининг энг нодир асарлари сифатида тан олинади. Чунки буюк шоир асарларида тилга олинган ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат каби инсоний фазилатлар бугунги кунда ҳам заррача бўлсада ўз аҳамиятини йўқотмаган.
8.02.2020
Алишер Навоий (1441-1501) буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганд, Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир деса к - мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак -шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.
8.02.2020
Амалдаги тартибларга кўра 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги “D” тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
8.02.2020
Мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий – бутун дунё эҳтиром кўрсатадиган буюк ўзбек шоири.
8.02.2020
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида турли хўжалик субьектлари томонидан 38 та божхона омборлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 28 таси очиқ турдаги ва 10 таси ёпиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.
8.02.2020
Ҳозирги глобаллашув жараёнида, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда.
8.02.2020
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4297-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида ишлаш тартиби мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
8.02.2020
Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган халқаро аҳамиятга эга “коронавирус” юқумли касаллигини юртимизга кириб келиши олдини олиш мақсадида божхона органлари бошқа ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.
8.02.2020