Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди
1177
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4297-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида ишлаш тартиби мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“Ягона дарча” божхона ахборот тизимининг кўриниши 2 та блокдан иборат бўлиб, биринчи блокда  ариза тақдим этиш, портал ҳақида, асосий маълумотлар, саволлар ва таклифлар, рухсатнома ва сертификатларни ҳақиқийлигини текшириш ва хавфларни таҳлил қилиш тизими каби бўлимлари мавжуд.

Иккинчи блок нотариф тартибга солиш тўғрисида маълумотлар, божхона юк декларациясини расмийлаштириш, назорат қилувчи органларнинг интерактив хизматлари, божхона ва бошқа органларнинг реестрлари, хавфларни таҳлил ва бошқариш тизимлари ҳамда логистика компаниялари каби бўлимларни ўз ичига олади.

Тадбир давомида “Ягона дарча” божхона ахборот тизимининг афзалликлари, шунингдек божхона соҳасида янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилиб, тадбиркорларга эндиликда ушбу тизим орқали божхона қонунчилиги талаблари ва тариф ставкалари тўғрисида аввалдан маълумотга эга бўлиш, божхона расмийлаштирувига талаб этиладиган сертификат ва рухсатномаларни олиш учун ваколатли идораларга электрон ариза бериб, улардан электрон жавоб олиш имкониятлари яратилганлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Йиғилиш сўнгида ташқи иқтисодий фаолият катнашчиларга ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71)120-76-76 рақамли ишонч телефонига ёки бевосита бошқарма ва пост раҳбарияти билан учрашган ҳолда мурожаат қилиши мумкинлиги юзасидан айтиб ўтилди.

Шунингдек, келгусида ҳамкорликдаги ишларини давом эттириш, божхона расмийлаштирувини такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш буйича таклифлар оркали мурожаат қилишга келишиб олинди.

8.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг