Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ташкил этилган навбатдаги очиқ эшиклар кунининг мақсади ҳам айни шу жиҳатга қаратилди.
Шу куни пойтахтимизнинг Олмозор туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Божхона институти фаолияти билан яқиндан танишишди.
Тадбир аввалида бўлиб ўтган давра суҳбатида мактаб ўқувчиларига божхона ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга қаратилган умумий маълумотлар тақдим этилди. Божхона институтида таҳсил олаётган курсантлар ҳаёти ҳақидаги фильмлар намойиш қилинди.
Институт курсантлари томонидан таҳсил давомида ўқув қуроли сифатида фойдаланиб келаётган ўқотар қуроллар кўргазмаси ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Божхоначи бўлиш учун қандай талабларга жавоб бериш керак? Божхона ходимидан қандай фазилатлар талаб этилади? Ўқувчиларнинг шу каби саволларига улар билан бўлиб ўтган самимий суҳбат давомида атрофлича жавоблар берилди.
Ўсмир бўлишига қарамай тезроқ ҳарбий бўлиш истагини билдираётган бу ўқувчиларда Ватанга бўлган мухаббат, уни қўриқлашдек шарафли ишга иштиёқи юзу кўзларида балкиб турди.
Бир сўз билан айтганда мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқишларининг ортишига, она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етишишига хизмат қилади.
12.02.2020