Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гашиш гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1225
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.О. Пахтаобод туманида шартли харидорга 5,35 грамм  “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг