Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси обьектининг олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди
3198
Амалдаги тартибларга кўра, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси обьектининг олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди

Бироқ мазкур қоидалар талабларини бузаётган фуқаролар ҳам учраб турибди. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона  бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости “Боботоғ” чегара божхона пункти орқали қўшни давлатга чиқаётган фуқаро Қ.А  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.   

Натижада,  фуқарога тегишли сумка ичидан тегишли рухсатномаси бўлмаган, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 3 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган кийик (Хонгул, Бухоро буғиси) шохлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг