Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Алишер Навоий – бутун дунё эҳтиром кўрсатадиган буюк ўзбек шоири
1422
Мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий – бутун дунё эҳтиром кўрсатадиган буюк ўзбек шоири.
Алишер Навоий – бутун дунё эҳтиром кўрсатадиган буюк ўзбек шоири

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими маънавият тарғиботчиси – Ш.Оллаберганова иштирок этди.

Алишер Навоийни мутафаккир шоир деб улуғлаймиз. Мутафаккир сўзининг маъноси тафаккур соҳиби, кенг ва чуқур фалсафий мушоҳада юритиш салоҳиятига эга бўлган киши дегани. Бу иш ҳар қандай иқтидорли қалам аҳлининг ҳам қўлидан келавермайди. Шунинг учун ҳам дунёда шоиру ёзувчи кўп ўттан бўлса-да, улардан жуда оз қисмигина бу шарафли номга лойиқ кўрилган.

Алишер Навоий асарлари, яхлит олганда, ҳаёт қомусига ўхшайди. Чунки бирор-бир ҳаётий масала, инсонга хос қадрият ва туйғулар, фазилат ва иллатлар йўқки, у қаламга олмаган бўлса.

Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Халқимиз ва ёшларимиз унинг бебаҳо мероси билан қанчалик ошно бўлса, жамиятда эзгу инсоний фазилатларнинг шаклланиш жараёни шу қадар муваффақиятли кечади.

Ҳақиқатдан бобомизни бутун дунё эҳтиром кўрсатадиган буюк шоир деб айтилиши бежизга эмас. Чунки бобомизнинг ноёб асар ва қўлёзмалари Франция, Англия ва бошқа чет эл кутубхоналарида сақланмоқда.

Бугун Алишер Навоий ҳақли суратда жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олди. Унинг асарлари жаҳондаги юзлаб тилларга таржима қилинди. Дунё аҳли унинг мероси билан қизиқмоқда, асарларида тараннум этилган олижаноб ғоялар ва фалсафий мушоҳадаларидан завқ олмоқда. Шоир ҳайкаллари Япониянинг Сока университети ҳовлисида, Москва ва Боку шаҳарларида қад кўтарди.

Шу тариқа, Алишер Навоий сиймоси ва унинг ҳассос қобилияти кўплаб халқларни, биринчи навбатда, ўзбек халқини илҳомлантириб келмоқда. Унинг инсонпарварлик, адолат, ақл-заковат ва ободонлаштириш сингари юксак инсоний фазилатлар йўғрилган асарлари бир неча юз йиллар давомида ўз жозибадорлиги ва долзарблигини сақлаб келмоқда.

 

8.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг