Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимилари мамлакатимиз ҳудудига мажбуриятнома асосида олиб кирилган ва қайтариб олиб чиқилмаган автотранспорт воситаларини аниқлаш борасида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Ж.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.
Натижада, автомашина муқаддам Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қайта олиб чиқиш мажбурияти асосида олиб кирилиб, муддатида олиб чиқилмасдан, автомашинани кузов идентификацион рақамлари ўзгартирилиб, ушбу Нексияни олдин ёниб кетган автомашина давлат рақами белгиси билан бошқариб юрилганлиги аниқланди.
Ҳозирда қиймати 45 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу автомашина вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.02.2020