Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Наманган вилоятида маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Наманган шаҳрида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Қ.А. бошқарувидаги “Киа-Бонго” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 108 миллион сўмлик 108 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.02.2020