Шу кунларда бутун pеспубликасиз бўйлаб улуғ шоир таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланмоқда. Албатта, бу каби тадбирлар буюк мутафаккир шарафига номланган Навоий вилоятида ҳам ўзгача шукуҳда ўтказилмоқда.
Бугун эрта тонгдан, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона-ташкилот вакиллари, шоир ва ёзувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан юксак эҳтиром рамзи сифатида Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Шунингдек, Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ўтказилган байрам тадбирида улуғ адиб шарафига бағишлаб куйланган
куй-қўшиқлар йиғилганлар қалбини хушнуд этди.
Дарҳақиқат, шоир ғазалларини ўқиган сари китобхон ўзи учун илгари маълум бўлмаган янги маъноларни, ижод оламининг янги қирраларини кашф этади. Шунинг учун ҳам шоир ижоди абадиятга дахлдор, унинг сиймоси эса буюкдир.
Вилоят бўйлаб навоийхонлик тадбирлари давом эттирилмоқда.
8.02.2020