Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, хусусан гиёҳвандлик ўсимликлари ва уларнинг уруғларини халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситалари ва гиёҳвандлик ўсимлиги уруғларини жўнатиш ҳолатлари ҳали ҳануз учраб турибди.
11.09.2020
Ҳар биримиз болалигимизда неча юз йиллар, асрлар оша, оғиздан-оғизга ўтиб келаётган халқ достонлари, эртаклар-у лапарлар, ҳикматли нақлларни боболаримиз ва момоларимиз тилидан эшитиб улғайдик. Шу аснода қалбимизда жасорат, фидоийлик, она заминга меҳр-муҳаббат, элу юртга садоқат каби инсоний туйғулар шаклланди.
11.09.2020
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
11.09.2020
Маълумки, мамлакатимизда 21 октябрь куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 31 йил бўлaди. Албатта, ўтган давр мобайнида она тилимизнинг софлигини асраб-авайлаш, уни ривожлантириш, бой тарихи ва жозибаси билан келажак авлодга етказиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
11.09.2020
Халқ тилида соддагина қилиб - коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим бўлади.
11.09.2020
Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.
11.09.2020
Мамлакатимизда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида китобхонликни шакллантириш, миллий маънавиятимиз, адабиётимиз тараққиётига ҳисса қўшган адиб ва ёзувчиларимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан пойтахтимизда ўзбек адабиёти, миллий маданиятимиз тараққиётига ҳисса қўшган адиблар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Адиблар хиёбони ташкил этилганлиги барча юртдошларимизга қувонч бағишлади.
11.09.2020
Бугун пойтахтнинг Ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Фанлар академияси ҳамкорлигида “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмаси китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
10.09.2020
Сўнги вақтларда мобил қурилмаларни Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ижтимоий тармоқларда долзарб мавзуга айланди.
9.09.2020
Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида саноат ривожланиб, ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортмоқда. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринлари яратилиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишида намоён бўлади.
9.09.2020
Бугунги синовли кунларда халқимиз хавфсизлиги ва саломатлигини асраб-авайлаш энг устувор вазифалардан бири саналади.
9.09.2020
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона худудида харакатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
9.09.2020
Бугунги кунда Президентимизнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларга шарт-шароитлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ўз вақтида етказиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
9.09.2020
Бугунги кунда давлатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёнида турли соҳаларда содир этилаётган коррупцион кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар мамлакатнинг жадал суръатларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишига жиддий таҳдид солувчи хавф-хатарлардан бири деб кўрилмоқда.
9.09.2020
Юртимизда пандемия сабаб дори ва дори воситаларига бўлган эҳтиёж ошган бир пайтда ноқонуний даромад олиш илинжида бўлган фуқаролар афсуски ҳамон учраб турибди.
9.09.2020
Ёш-у қари хуш кўриб нишонлайдиган Янги йил байрамини барчамиз интиқиб кутамиз. Айрим уддабурон “тадбиркор”лар эса янги йил тадоригини кўришга аллақачон ҳозирдан бел боғлашган кўринади. Пиротехника воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
9.09.2020
Хорижда ишлаб чиқарилган товарларнинг импорти амалга оширилганида божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича қўлланилган товар кодига бевосита боғлиқдир. Товар кодини бошқа товар коди билан алмаштириб тақдим этиш “яширин иқтисодиёт”нинг илдиз отишига замин яратади.
9.09.2020
Мамлакатимизда пандемия даврида ҳам иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш мақсадида божхона постлари орқали экспорт-импорт юклари ҳаракати мунтазам давом этмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бир қанча имтиёзлар берилмоқда.
9.09.2020
Юртимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
9.09.2020
Божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда товар-моддий бойликларининг сарҳадларимиз орқали ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган айрим кимсалар ҳамон учраб турибди.
9.09.2020