Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
1129
Юртимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнерларида юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилди. 

Натижада, юклар орасида кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 155 миллион сўмлик 150 дона “швеллер” товарлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан, хориждан юртимидаги масъулияти чекланган жамият номига келтирилган “Эксковатор SANY, SY 135C” автотехника воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида мазкур автотехника воситасининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 20 март куни 2436-рақам билан рўйхатдан ўтган йўриқномага асосан ковши ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа “гусеница”ли экскаваторлардан ташқари технологик жиҳозларга имтиёз қўлланилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда “Эксковатор SANY, SY 135C” маскур экскаваторининг ковши ҳажми 0.53 метр куб бўлганлиги сабабли, ушбу қарор талабига жавоб бермаслиги натижасида 198,5 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Исмоилов 

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

20 бошқарма катта прокурори

 

9.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг