Мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмасини ташкил этувчи экспорт-импорт операцияларининг узлуксиз амалга оширилиши эса бугунгидек вазиятда ҳар қачонгиданда долзарбдир.
Импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариб, экспортни ошириш баробарида импортни оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларда божхона тизими ходимлари ҳам тадбиркорлик субъектларига яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 2020 йил январь-август ойлари давомида божхона тўловларидан давлат бюджетига 142 млрд. 188,7 млн. сўм миқдоридаги пул маблағи ўтказилган.
Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича товарлар ташқи савдо айланмаси 316,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан, товарлар экспорти 219,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, умумий ташқи савдо айланмасининг 69,4 фоизини ташқил қилмоқда.
Бу даврда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорт қилинган товарларнинг асосий салмоғи “Пластмассадан ясалган буюмлар (полиэтилен)”, “Ип калава”, “Калцийлаштирилган сода”, “Қизилмия экстракти”, “Пахта толаси”, “Артемия цистаси” ва бошқа товарларга тўғри келади.
2020 йил январь-август ойларида жами 14 минг 460 дона божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, шундан “экспорт” божхона режимига расмийлаштирилганлари сони 10 минг 463 донани ёки жами декларацияларнинг 72,4 фоизини ташкил этади.
Товарлар экспорти асосан Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Латвия, Украина, Тожикистон каби давлатларга амалга оширилган.
9.09.2020