Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
52 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1213
Ёш-у қари хуш кўриб нишонлайдиган Янги йил байрамини барчамиз интиқиб кутамиз. Айрим уддабурон “тадбиркор”лар эса янги йил тадоригини кўришга аллақачон ҳозирдан бел боғлашган кўринади. Пиротехника воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
52 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлат фуқароси С.С. томонидан умумий қиймати 52 миллион сўмлик 252 дона “С новым годом” ёзувли ва 40 дона “Королевскый салют 36” ёзувли пиротехника воситаларини айланма йўллар орқали олиб ўтишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 234-сон қарорига мувофиқ, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

9.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг