Бироқ, айрим фуқаролар томонидан мазкур имтиёзни суиистеъмол қилишга уриниш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлат ҳудудидан кириб келган фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Toyota” русумли юк фургони божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, юк машинаси юкхонаси ичида муқаддам фойдаланилган гиламлар оралари ва таг қисмларига беркитилган, умумий қиймати 18 млн. сўмлик 287 дона идишдаги “Шафран” дамламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарори талабларига зид равишда мамлакатимизга олиб кираётганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.09.2020