Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1082
Божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда товар-моддий бойликларининг сарҳадларимиз орқали ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган айрим кимсалар ҳамон учраб турибди.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.А. бошқарувидаги “SCANIA 4Х2” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салон қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 65,1 миллион сўмлик 30 дона “РСВ 13 18 УХЛ4” русумли релелар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Merсedes Вenz” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида автомашина салонида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 8,7 миллион сўмлик, 3 дона уяли алоқа воситалари, 9 дона электрон тамакилар ва бошқа товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг