Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро Г.М номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, жўнатмалар орасида 2 та конвалютада 24 дона таркибида “кодеин фосфат” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Rokacet plus” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро Т.Г. номига юборилган яна бир почта жўнатмаси кўздан кечирилди.
Натижада, почта жўнатмасида 80 дона каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11.09.2020