Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, чегара олди ҳудудда ҳаракатланаётган “Нексия-2” русумли автомашина тўхтатилганида, ҳайдовчи автомашинадан тушиб воқеа жойидан қочиб яширинди.
Воқеа жойида қолдирилиб кетилган автомашина кўздан кечирилганда эса автомашина салони ҳамда юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик 200 дона дазмоллар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.09.2020