Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилаётган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича қатор тезкор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро И.Ш. ва унга тегишли бўлган ашёлар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг қўлидаги қора рангли полиэтилен пакет ичида 150 дона “Тропикамид 10 ml” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Маълумки, 2019 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор билан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатда “Тропикамид” номли дори воситаси ҳам киритилган бўлиб, чакана реализация (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11.09.2020