Товарларнинг кодини ўзгартириб, божхона тўловларидан қочиш, пировардида, яширин иқтисодиётга қўл уришга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ҳудудда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган пўлат рулонларининг ҳужжатлари текширилганида, тақдим этилган кодлар шубҳа уйғотиб, бошқарманинг ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи томонидан экспертиза тайинланди.
Экспертиза натижасига кўра, ҳужжатларда мазкур товарнинг коди бошқа товар кодига яъни бўялган пўлат рулонларига алмаштириб тақдим этилганлиги аниқланди ва умумий оғирлиги 209 тоннага тенг бўлган мазкур товарга 160 миллион қийматида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.09.2020