Инвестиция мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқариш фаолиятига янги технологияларни жалб этиш орқали унинг самарадорлигини ошириш, маҳсулотларнинг нафақат ички ҳудудларда балки жаҳон бозорларида ҳам рақобатбардош бўлишида катта аҳамиятга эга.
Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган “I Халқаро Инвестиция Форуми”да мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар компаниялари ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирок этишди.
Шарқ гавҳари – Самарқандга кунига юз минглаб сайёҳлар ташриф буюриб, халқимизнинг тарихи, маданияти ва урф-одатларини ўрганишдан манфаатдор. Ҳеч кимга сир эмаски, туризмнинг ривожланиши бевосита зарур инфратузилма ва транспорт-логистика тизими билан замонавий рақобатбардош сайёҳлик мажмуасини шакллантиришга бевосита боғлиқдир.
Ўзбек, тожик ва афғон халқларини муштарак маданият ҳамда қадриятлар, урф-одат ва теран тарихий илдизлар ўзаро боғлаб туради. Ушбу қардош эллар азалдан бир дарёдан сув ичган.
Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнда қабул қилинган «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Муҳтарам юртбошимиз томонидан мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, тадбиркорларга инвойслар асосида, божхона кўригини амалга оширмаган ҳолда экспорт қилиш, шунингдек, экспорт нархларини эркин белгилаш имконияти яратилди.
Бугунги кунда юртимизга тўғридан-тўғри хорижий инестицияларни жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши ҳам инвестициялар Ўзбекистоннинг келгусидаги тараққиёти учун нақадар муҳим эканлигини англатади.
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари: ёшлар нигоҳида” мавзусида талаба - курсантларнинг республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастурининг олтинчи йиллик минтақалараро учрашувининг иккинчи иш куни ҳам самарали кечди.
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилди. Биргина Навоий вилояти миқёсида йил бошидан инвесторлар билан бир неча бор музокаралар ўтказилиши, халқаро бизнес форумлар ташкил этилиши натижасида муҳим келишувларга эришилди.
Бугунги кунда мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш мақсадида янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш тартиби соддалаштирилди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоятда инвестицион лойиҳалар асосида ташкил этилаётган корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари доимий тарзда амалга оширилмоқда.
Навоий вилоятида бўлиб ўтган “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форумида дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 250 нафардан ортиқ инвесторлар, бизнесменлар, бир қатор мамлакатларнинг юртимиздаги элчилари, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда барча соҳалар қаторида экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортёрларга қулай имкониятлар яратиш бугунги замоннинг асосий талабига айланмоқда.