Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестицион лойиҳалар жадаллашмоқда
1369
Инвестиция мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқариш фаолиятига янги технологияларни жалб этиш орқали унинг самарадорлигини ошириш, маҳсулотларнинг нафақат ички ҳудудларда балки жаҳон бозорларида ҳам рақобатбардош бўлишида катта аҳамиятга эга.
Инвестицион лойиҳалар жадаллашмоқда

Пухта ўйланган инвестиция аҳоли даромадларининг ошиши ҳамда экспорт салоҳиятининг яхшиланишига имкон яратади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, инвестиция ҳар қандай давлат, айниқса Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим саналади.

Шу боисдан, ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторлар билан бевосита жойларга чиққан ҳолда учрашиш, улар фаолиятида мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бошқармада бу борада махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, гуруҳ аъзолари томонидан доимий равишда ҳудудларга чиққан ҳолда хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолатини ўрганиб бориш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, вилоятнинг инвестиция салоҳияти жуда юқори. Фикримизни вилоятнинг олис Учқудуқ тумани мисолида давом эттирсак.

Учқудуқнинг умумий майдони 46,6 минг квадрат километрга тенг. Туман кахалонг, мармартош, каолин, техник сода каби табиий ресурсларга жуда бой. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ПҚ-3301-сон Қарорига асосан, туман ҳудудида:

саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида (савдо ва автомобилларга газ куйиш шахобчалари бундан мустасно) фаолият юритувчи янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари – ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ тўлашдан;

чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик
субъектлари – ягона ижтимоий тўловдан;

рўйхатга олинган ва фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар – 2028 йилнинг 1 январига қадар даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинган.

Албатта, яратилган ушбу қулайликлардан самарали фойдаланилаётган инвестицион лойиҳаларда бугун иш авжида.

Масалан, “Lanmaijiyuan” хорижий корхонаси томонидан умумий қиймати 1,5 млн.АҚШ долларига тенг бўлган кахолонг, бирюза тошларидан қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 2019 йилда 500 минг АҚШ долларига тенг хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб бугунги кунга қадар 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, “Granitе makers” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи гранит тошларни қазиб олиб қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида қиймати 99,5 минг АҚШ долларига тенг бўлган технологиялар келтирилган.

Умуман олганда Навоийда бу каби хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар кўп. Бугунги кунда вилоятда 60 дан ортиқ шундай лойиҳалар  амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 137,7 млн. АҚШ долларига тенг маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлса, ҳозирда ушбу маблағларнинг 80,5 млн АҚШ долларидан ортиқ қисми ўзлаштирилган.

Албатта, бу каби инвестиция лойиҳалари келажакда вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда, қолаверса Навоийликларнинг турмуш даражаси янада яхшиланишида ўзининг ижобий самарасини беради.

24.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг